Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида асфалт ётқизиш ва йўл қурилиши

Асфальт нархи

Асфалт қилдириш нархи қанча ?

Нархлар бевосита қилинадиган иш ҳажми ва обектнинг остки қисмининг холатига боғлиқ.

Мисол тариқасида 1000 кв метрга тенг автотураргоҳ ёки кўчани кўриб чиқайлик. Уни асфалтлаштириш нархи ва хизмат ичида амалга ошириладиган ишлар қуйидагича бўлади:

Асфалт қилинадиган жой тайёрланади, остки қисмида эски асфалт ёки бетон қопламаси бўлмаган тақдирда:

  1. остки қисм махсус каток билан тўқмоқланади (трамбовка) ва сув кетиши учун қиялик яратилади;
  2. 5 см. лик шебен қопламаси ёйилади;
  3. 5 см. асфалт қопламаси асфалто-укладчик билан ёйилади ва махсус каток билан тўқмоқланади (трамбовка);

 

Натижада, хар бир квадрат метри 89.900 сўмгача (асфалто-укладчик билан) амалга оширилади.

 

Асфалт ёйилиши қўлда амалга оширилган тақдирда, хар бир квадрат метри 74.900 сўмга айланади.

 

*Мазкур нарх таклифи ичида усталар ҳақи, материал, махсус техникалар, юкловчи ва

ташувчи машиналар хизматлари ва қолган барча ҳаражатлар ҳисобга олинган.

*нархлар ҚҚСни ўз ичига олмаган тарзда кўрсатилган.

 

Қисқаси 1000 кв метрлик обектда квадрати 74.900 сўмдан амалга оширилади.

Телефон қилишни унутманг! +998 91 770 30 70

 

Асфальт нархи тоннажда қанча ?

Тошкентда асфалт нархи бевосита нефт маҳсулотлари нархига боғлиқ, сабаби нефтдан битумли материаллар олинади. Совуқ даврда битумли материалларга талаб йўқлиги туфайли асфалт нархи сезиларли даражада паст бўлиши мумкин ва аксинча, асфалтлаш мавсумида (Ўзбекистонда мавсум даври – март-октябр ойлари), талаб юқори бўлганлиги сабабли нархлар аввалгисидан бироз фарқ қилиши мумкин. Бироқ, компаниямиз томонидан ҳар ҳафта бозорни ўрганилиб, доимо мижозларимизга асфалт-бетон маҳсулотлари учун мақбул нархларни таклиф қилишга ҳаракат қиламиз.

«MASTER-ASFALT» компанияси сизга Тошкент ва Тошкент вилоятида 1 тонна асфальтни  қуйидаги нархларда таклиф этади:

  • Майдадоналик зич Б маркали II типдаги асфалт қоришмалари – от 520 000 сўмдан
  • Каттадоналик Б маркали II типдаги асфалт қоришмалари – от 495 000 сўмдан
  • Қўмли асфалт қоришмалари – келишилган нархларда.
  • Майдаланган тош (щебеночно-мастичная смесь ЩМА 20) асфальт-бетон қоришмалари- келишилган нархларда.